Илм-фан
Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркманистон таълим вазирлиги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида "OMOUS-2023" халқаро математика олимпиадасини ташкил этди. 13 давлат олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги интеллектуал беллашувларда 280 дан ортиқ, юртимиздан 41 нафар талаба иштирок этди.
Математика фанининг A. категориясида иштирок этган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 4 нафар талабаси муваффақият қозониб, Асадбек Синдаров иккинчи, Ихтиёр Тешабоев, Жавоҳир Исроилов, Музаффар Саҳидинов учинчи ўринни қўлга киритди.
Умумий ҳисобда ТAТУ тaлaбaлaри мазкур хaлқaро мaтемaтикa олимпиaдaсидa 60 дaвлaт ёшлари орaсидa фaхрли иккинчи ўринни эгаллади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ