Илм-фан
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Репродуктив тиббиёт ассоциацияси томонидан Тошкент шаҳрида Репродуктив тиббиёт ва генетика институти очилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023-2024 ўқув йилидан ушбу институтда клиник ординатура ташкил қилиниб, репродуктолог, акушер-гинеколог каби мутахассислар тайёрлаш бошланади.
Шунингдек, шу йилнинг ўзида хорижий экспертлардан иборат бўлган репродуктология, эмбриология, цитология, генетика йўналишларида илмий татқиқот ишларини олиб борувчи ва ушбу йўналишларда илмий даража берувчи ихтисослашган Илмий кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.
Урғуланишича, ушбу замонавий ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистонда илк бор йўлга қўйилмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ