Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2021 йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, вазирлик ва идораларининг ҳамкорлигини кучайтириш борасида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар юзасидан вилоятда 17-19 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида «Маънавият фестивали» ўтказилди.
Фестиваль аввалида матбуот анжумани ўтказилиб, ўтказиладиган тадбирлар ва улардан кўзланган мақсад ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Уч кун давомида вилоятнинг барча ҳудудларида зиёлилар, нуронийлар, ёшлар ва кенг аҳоли иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этилди.
Фестивалнинг якуний қисми Наманган туманидаги Маданият марказида тантанали тарзда бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси ва бир қатор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ижодкорлар иштирок этди.
Севимли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради. Фестивални юқори савияда ўтказишга ҳиссасини қўшган бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ