IELTS’да юқори натижа кўрсатган 10 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди

Сақлаш
16:07 / 28.04.2023 1806 0

Ўзбекистонда IELTS’да юқори натижа кўрсатган 10 мингдан ортиқ ёшларнинг тўлови қайтарилди. Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йилдан бери 24,4 миллиард сўм имтиҳон харажатлари учун компенсация тўлаб берди.

 

Таҳлилларга кўра, жами 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимлари мавжуд. Шундан ёшлар 15 турдагиси учун компенсация сўраб ариза қолдирган.

 

IELTS имтиҳонида юқори натижа кўрсатган 10 356 нафар, TORFL’да юқори натижа кўрсатган 2408 нафар ёшларнинг тўлови қайтарилди. Шунингдек, SAT ва TOPIK имтиҳонларида қатнашиб, юқори натижага эришган 1049 нафар талабгорга тўлов пули қайтарилган.

 

 

18 та халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали компенсация қилиб қайтариб олишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//