Маданият
Ўзбекистон халқ артисти, «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари ҳамда «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби, актёр Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.
Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида «Ёр-ёр», «Ажойиб хаёлпараст», «Ўтган кунлар», «Нодирабегим», «Еттинчи жин», «Абу Райҳон Беруний», «Еттинчи ўқ», «Шум бола» каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этиши билан бир қаторда ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшди.
Марҳум 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, «Ёш гвардия» театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирди, режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.
"Oyina.uz" жамоаси марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва бутун ижод аҳлига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ