ЖССТ “омикрон”нинг янги XBB.1.16 субвариантини кузатув остига олди

Сақлаш
21:18 / 19.04.2023 1046 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19нинг XBB.1.16 субвариантини ўз кузатув рўйхатига қўшди. Ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича директори Майкл Райан фикрича, бунга инфекциянинг янада кенг тарқалиш эҳтимоли сабаб бўлди.

 

Дастлабки ўрганишларга кўра, янги мутацияга хос белгилар аввалги субвариантлар аломатлари билан бир хил. Ҳозир у мавжуд версияларнинг 4,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ваҳоланки, бир ой аввал бу кўрсаткич бор-йўғи 0,5 фоизга тенг эди.

 

“Ушбу вариант дунё бўйлаб кенг тарқалишда давом этиши мумкин. Бу эса касалланиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, ҳозирча янги вариантнинг оғир кечиши кузатилгани йўқ”, дейди  М. Райан.

 

Экспертларнинг хулоса қилишича, COVID-19 қарши эмланиш кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатларда хасталик нисбатан енгил ва асоратсиз ўтмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//