Жамият
Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган талаба кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ 2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаса, кейинги йилларда қайта топшириш керак бўларди. Ушбу ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар, хусусан унинг бир йиллик қимматли вақтини мақсадли сарфлай олмаслигига сабаб бўлиб келган.
Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ