Илм-фан
Жорий йилнинг 14–20-апрель кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзбек тилининг жаҳон интернет тармоғидаги нуфузини оширишга қаратилган “WikiOromgoh” лойиҳаси ташкиллаштирилди.
Лойиҳа давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилмоқда ҳамда уни Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар билан бойитиш ишлари амалга оширилмоқда.
“WikiOromgoh” бошлангандан буён ўзбекча Википедияда сезилари ўсиш юз берди. Жумладан, лойиҳа бошлангунга қадар Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 224 317 тани ташкил этган бўлса, дастлабки уч куннинг ўзида ўсишлар сони қарийб 10 минг мақолага етиб, жаҳон Википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда биринчиликка чиқди. Бундан аввал ушбу ўринни қозоқча Википедия эгаллаб турган эди. Айни дамда Википедиядаги ўзбекча мақолалар сони 233 мингга етган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур “WikiOromgoh” ўтган йилнинг май ойида старт олган “WikiStipendiya” лойиҳаси таркибида ташкиллаштирилган бўлиб, биринчи мавсуми 2022-йилнинг август ойида, иккинчи мавсуми эса ноябрь ойида бўлиб ўтган ҳамда иккинчи мавсумда илк бор 200 минглик довондан ошганди.
2022-йил якунига келиб, Ўзбекистонда илк бор ўзбек тилидаги излашлар сони рус тилидаги излашлар сонидан ошди. “WikiStipendiya” лойиҳасининг ўтган мавсумида эса ўзбекча Википедия қарийб 77 минг мақола билан бойиб, 217 мингдан ошган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ