Жамият
Бухоро вилояти Когон шаҳрида икки киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юз берган мазкур ҳолатга расмий муносабат билдириб, комиссия бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганаётганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 16 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон шаҳар Дўстлик кўчасида «61-сонли Автокорхона» МЧЖ томонидан канализация қувури қазиш ишлари олиб борилган. Шу куннинг иккинчи ярмида ковланган ўранинг атрофидаги тупроқ ўпирилиб тушиши натижасида фуқаролар Амиров Намозбек Хусан ўғли ва Саидқулов Сардор Валижон воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармасининг 2021 йил 18 ноябрдаги «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисани махсус текшириш тўғрисида»ги 202-ИЧ-сонли буйруғи қабул қилинди.
«Айни пайтда, буйруққа асосан тузилган комиссия рўй берган ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Унинг якунига кўра қўшимча маълумот берилади», – дейилади хабарда.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ