Жамият
Пенсия жамғармасидан пенсия ва нафақа олувчи оилалар сони 4,0 млн нафардан ошди.
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига 4 003,8 минг нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 11,5% ни ташкил қилмоқда.
Шундан, 2 966,7 минг нафарини ёшга доир пенсия, 397,6 минг нафарини ногиронлик пенсияси, 198,6 минг нафарини боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар ва 440,8 минг нафарини нафақа олувчилар ташкил қилган.
Хусусан, 2021 йил 1 январь ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг нафар киши (4,1%)га, ногиронлик пенсия олувчилар сони 11 минг нафар киши (2,9%)га, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 9,6 минг оила (5,1%)га ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг нафар киши (10,0%)га ортган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 327,5 минг нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.
2020 йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоиз фуқароларга пенсия ва нафақа кўп тайинланди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ