20 август — Тадбиркорлар куни этиб белгиланмоқда

Сақлаш
16:47 / 19.11.2021 880 0

Бугун, 19 ноябрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

 

Ушбу қонун лойиҳаси президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириғи ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда.

 

Депутатлар қонун лойиҳаси қабул қилиниши тадбиркорларнинг тараққиётга қўшаётган ҳиссасига эътибор қаратиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишга хизмат қилишини таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//