Олий суд Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар ишини қайта кўриб чиқишни маъқуллади

Сақлаш
21:16 / 06.04.2023 865 0

Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди. Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, прокуратуранинг ушбу икки шахсга оид протести кўриб чиқилган.

 

Таъкидланишича, 6 апрель куни Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А.М. ва А.Қ.га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

 

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланган.

 

Аввалроқ ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирган Президент администрацияси шўба мудири Саида Мирзиёева қонунчиликда жиддий муаммолар борлиги ва ушбу бўшлиқдан жирканч шахслар фойдаланиб қолаётганини алоҳида қайд этиб, Бош прокуратурадан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиб, синчиклаб ўрганишни ва ҳуқуқий баҳо беришни сўраганди.

 

Мавзуга доир: Ижтимоий тармоқлар портлагач, ҳамма ташкилот бирдан тилга кириб қолди – жамоатчилик оилавий болалар уйи тарбияланувчиларини зўрлаган амалдорларнинг максимал даражада жазоланишини талаб қилмоқда

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//