Илм-фан
Бугун Тошкент шаҳридаги «Алпомиш» муз саройида нуфузли хорижий меҳмонлар, халқаро экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида «Келажак муҳандислари» халқаро фестивалига старт берилди.
.jpg)
«Муҳандислик ойлиги» доирасида уюштирилган тадбир муҳандисликнинг бир нечта долзарб йўналишларини қамраб олган. Булар авиация, агротехнологиялар, машинасозлик, робототехника, чип дизайн, яшил энергетика, архитектура ҳамда тиббиёт муҳандислигидир. Фестиваль давомида мазкур соҳаларга тааллуқли 30 дан ортиқ республика халқаро даражадаги мусобақа ва амалий синовлар ташкил этилди.
.jpg)
Хусусан, авиация муҳандислиги йўналишида: FPV дронлар иштирокидаги тезлик пойгалари, жамоавий дрон футбол баҳслари, ёнғин ўчириш вазифасини бажарувчи дрон лойиҳалари, ракета моделлаштириш ҳамда авиа моделлар жанглари ўтказилди. Шу билан бирга, микро дронлар ўртасида «Tiny Whoop» мусобақаси ҳам фестиваль дастуридан ўрин олди.
Агротехнологиялар муҳандислиги йўналишида қишлоқ хўжалиги учун инновацион техникалар ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга қаратилган амалий мусобақа бўлиб ўтди. Унда рақамли мониторинг, аниқ пуркаш ва автоном бошқарув ечимлари асосий баҳолаш мезонлари сифатида эътиборга олинди.
(1).jpg)
Машинасозлик муҳандислиги йўналишида эса энергия самарадорлигига алоҳида урғу берилган ҳолда, энг кам энергия сарфи билан максимал масофани босиб ўтувчи янги авлод автомобилларини яратиш бўйича беллашув уюштирилди.
Чип дизайн муҳандислиги йўналиши доирасида digital, analog, mixed-signal, FPGA ҳамда SoC/IP Core йўналишларида инновацион чиплар яратиш бўйича мусобақа, шунингдек, робототехника қурилмаларини дастурлашга бағишланган «Robo coders» танлови ташкил қилинди.
Бундан ташқари, роботлар жанги (Robo war), робот футболи, робо сумо, чизиқ бўйлаб ҳаракатланувчи роботлар (Line following), робот-сапёрлар, гуманоид роботлар беллашуви, сув ости роботлари мусобақаси, халқаро стандартларга асосланган First Global Decode дастури ҳамда жамоавий вазифаларни бажаришга қаратилган Robo Mission танловлари ҳам ўтказилди.
.jpg)
.jpg)
Фестивалда 6 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқаролар, ўқувчилар, талабалар, ёш муҳандислар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди. Шу қаторда, мусобақаларда 10 дан ортиқ давлатдан келган ёшлар ҳам иштирок этди.
.jpg)
Маълумот учун, жорий йилда фестиваль мусобақаларида қатнашиш учун умумий ҳисобда 14 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган.
Фестивалда дунёнинг муҳандислик соҳасидаги етакчи ташкилотларидан 20 нафарга яқин раҳбар ва хорижлик эксперт меҳмон бўлди.
.jpg)

.jpg)
Тадбир давомида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг етакчи техника олий таълим ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган «Келажак муҳандислари» илмий консорциумини ташкил этилиши тантанали эълон қилинди.
.jpg)
Шунингдек, муҳандисларинг рамзий маънода ўз мадҳияси ҳам яратилди.
Фестиваль 30 апрелга қадар давом этади.
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77828
Жамият
56762
Жамият
55993
Жамият
51050
Жамият
//
Изоҳ йўқ