Илм-фан
Сўнгги вақтларда MidJourney сунъий интеллект технологияси ёрдамида суратлар яратиш кенг авж олмоқда. Хусусан, Twitter ижтимоий тармоғида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи қаҳрамонларининг сунъий интеллект ёрдамида яратилган тасвирлари эълон қилинди.
Тармоқ фойдаланувчилари асар бош қаҳрамонлари — Отабек, Кумуш ва Зайнабнинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган суратлари билан улашди.
Отабек
Фото: Twitter / Аkhmad Sobitov
Кумуш
Фото: Twitter / Khikmatilla Ubaydullaev
Зайнаб
Фото: Twitter / Бобожон
Ушбу замонавий технология ёрдамида Алпомиш достони қаҳрамонининг 7 ёшдаги кўриниши ҳам яратилди.
Алпомишнинг ёшлиги
Фото: Twitter / Farrukh Sharipov
Шунингдек, ушбу сунъий интеллект ёрдамида тарихий шахсларнинг сиймолари ҳам гавдалантирилди.
Соҳибқирон Амир Темур ва Усмонийлар империяси султони Боязид I Йилдирим шахмат доналарини сурмоқда.
Темурий шаҳзода, Абу Саид Мирзонинг тўртинчи ўғли Умаршайх Мирзо
Фото: Twitter / Khikmatilla Ubaydullaev
Буюк астроном ва математик, ўз даврининг атоқли алломаси, давлат арбоби Мирзо Улуғбек
Фото: Twitter / Khikmatilla Ubaydullaev
Бундан ташқари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг хотираларини сунъий интеллект ёрдамида тасвирлаш лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа “Бобурнома” Telegram-каналида ишга туширилди.
“Ёшларга шундай аждодимиз борлигини яна бир бор эслатиш ва уларнинг эътиборини жалб қилишнинг энг яхши йўли улар эшитган замонавий технологиялардан фойдаланишдир. Бугунги кунда бу MidJourney нейрон тармоғи”, — дейди лойиҳа муаллифларидан бири.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ