Сиёсат
Ташқи ишлар вазирлигида Вазирлик ходимлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида "Хориждаги Ўзбекистон фуқароларнинг сайловдаги иштирокини кенг таъминлаш: меъёрий ҳуқуқий асослар, имкониятлар ва механизмлар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда асосий маърузачи сифатида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев ва Комиссия аъзолари иштирок этди.
Давра суҳбатини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов кириш сўзи билан очиб бериб, истиқболдаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Президенти сайловини юқори даражада ўтказиш, хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини сайловда фаол иштирокини таъминлаш ва бу жараёнда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг аҳамияти хусусида сўз юритди.
Маълумотларга кўра, Президент сайловига тайёргарлик кўриш доирасида юртимизнинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 (55 та дипваколатхона, Нью-Йоркдаги Бош консулхона ва БМТдаги ваколатхона бирга) стационар сайлов участкалари ҳамда ушбу давлатларнинг 128 шаҳарларида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов участкалари ташкил қилиниши режалаштирилмоқда.
Республикамизнинг хориждаги дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини хорижда юқори савияда ўтказиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият, диаспорал ташкилотлар ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўп жойлашган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Хорижий томонлар ўзбек халқи ҳаётидаги ушбу муҳим сиёсий тадбирни ўтказишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдириб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ўтказиш учун лойиқ бино ва керакли ёрдам берилишини қайд этишган. Дипломатик ваколатхоналардан тўпланган маълумотларга кўра, айни пайтда чет элдаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати шакллантирилган.
Дипломатик ваколатхоналари томонидан чет элдаги 151 та ўзбек диаспорал ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги таклифи асосида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 34 та хориждаги ўзбек диаспоралари билан чет давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш саҳасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
МСК раиси З.Низамходжаев ўз нутқида Янги Ўзбекистон юксалиши жараёнида инсон ҳуқуқларини кенг таъминлаш, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётни ва оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, жамиятни демократлаштириш каби масалалар ислоҳотларнинг устувор йўналишларига айланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар, янги қабул қилинган Сайлов кодекси, турли сабаблар билан хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқароларининг сайловда иштирок этишларига оид батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Давра суҳбатида иштирок этган талабалар, ёш дипломатлар дипломатик сайлов қонунчилигининг муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Анжуман якунида иштирокчилар, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ