Маданият
Айни пайтда “Халқлар дўстлиги” майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ва тегишли вазирликлар ҳамкорлигида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилмоқда.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат номояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, Миллий гвардия отлиқ қисмлари, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари ва кенг аҳоли иштирок этяпти.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ зиёлилар, маърифат тарғиботчилари “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, тадбирда ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилиб, Миллий гвардия қўшинлари иштирокида харбий чиқишлар намойиш этилмоқда.

Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77669
Жамият
56689
Жамият
55909
Жамият
50962
Жамият
//
Изоҳ йўқ