Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган янги дори яратди

Сақлаш
14:25 / 25.03.2023 1465 0

Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган янги дори яратди.

 

Ушбу дорининг бир дозаси ҳозирда АҚШда 70 000 долларга, Европада эса тахминан 25 000 долларга сотилмоқда.

 

Ўзбекистонда ушбу дорини республиканинг 3 та онкология клиникасига 1,5 минг доллардан етказиб бериш бошланди.

 

 

Иккинчи фотосуратда танаси саратон метастазлари билан қопланган (чапда) ва 2-3 ой давомида лутетиум-177 ПСМА-617 билан даволашдан сўнг (ўнгда) 4 беморнинг расмлари кўрсатилган.

 

«Бу дори 2018 йилдан бошлаб бир нечта чет давлатларда, ҳар бири ўзлари яратган технология бўйича ишлаб чиқарилиб, тиббиётда қўлланилиб келинмоқда. Биз ўзимизда яратилган янги технология бўйича мазкур дорини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ҳозирги кунда биз ишлаб чиқараётган «литетций-177» номли изотопимиз дунёдаги бошқа ишлаб чиқарувчилар маҳсулотидан 10 баробар тоза ҳамда юқори сифатли радиоизотоп ҳисобланади.

 

Оддий қилиб айтганда, дунёда бор дори воситасини такомиллаштириб, ўзимиз яратган технология бўйича унга нисбатан сифатли ва арзон маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик», — дейди Ўзбекистон фанлар академияси Ядро физика институти директори, техника фанлари доктори, профессор Илҳом Содиқов.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//