Германияда ўқиган Туркистон ёшлари ҳақида китоб нашрдан чиқди

Сақлаш
23:06 / 24.03.2023 1678 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими, тарихчи олим Баҳром Ирзоев муаллифлигида «Германияда таълим олган Туркистон ёшлари» китоби чоп этилди. Китоб 2022 йил Туркий давлатлар ташкилоти кўмагида нашр қилинган.

 

Китобда совет ҳокимияти ҳукмронлиги шароитида ўзбек тараққийпарвар зиёлиларининг халқимизни тараққиётга бошлаш йўлидаги қаҳрамонона кураши ҳикоя қилинади.

 

1922 йил, куз. Туркистоннинг барча минтақаларидан 250 дан ортиқ иқтидорли ёшлар замонавий илм-ҳунарларни ўзлаштириш мақсадида Москва, Санк-Петербург, Боку шаҳарларига, Туркия ва Германия давлатларига йўл оладилар. Улар Ватанга Европа илм-фани, техникаси ютуқларини олиб келиб, Туркистоннинг қадимги мавқейини тиклаш учун қасамёд этган эдилар. Мазкур китоб ушбу сананинг 100 йиллигига бағишланади.

 

Китобда жадид тараққийпарварларининг «Кўмак», «Нашри маориф» ташкилотлари фаолияти ҳамда туркистонлик ёшларнинг чет элда таълим олиши, уларнинг ватандошларга ёзган хатлари ва ижод намуналари ўрин олган.

 

Китоб мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//