Илм-фан
«Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings» халқаро рейтинг агентлиги 2023 йилги дунё университетларининг «Фан соҳалари рейтинги» (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари» Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.
Шунингдек, Ўзбекистон олийгоҳлари илк бор соҳалар бўйича рейтингда иштирок этди. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари» Миллий тадқиқот университети «Муҳандислик ва технология» соҳаси бўйича рейтингда 451–500-ўрин ва «Табиий фанлар» бўйича 501–520-ўринни эгаллади. Ўзбекистон миллий университети ўтган 2022 йилги рейтингда «Математика» соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилди.
«QS World University Rankings by Subject» – дунё университетларини 51 та фан соҳаси бўйича иш берувчилар ва халқаро илмий жамият ўртасида ўтказиладиган сўровнома, яъни фан соҳаларида олий таълим муассасасининг нуфузи, «Scopus» халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этилган илмий мақолаларга иқтибослар ва «Xirsh» индекси, шунингдек, халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини International Research Network (IRN) маълумотларининг баҳоланишини назарда тутади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ