Жамият
Ижтимоий тармоқлар орқали Зарафшонда тилла қумини кавлаш вақтида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироз ўтиб ФВВ ахборот хизмати ушбу ҳолатга муносабат билдирар экан, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ушбу ҳодиса юзасидан хабар келиб тушмагани, ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилганди.

Вазирликнинг янги ахборотида қайд этилишича, воқеа Зарафшонда содир бўлмаган. 2021 йил 13 ноябрь куни соат тахминан 22:00 ларда Конимех тумани "Караката" ОФЙ ҳудудида жойлашган Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш билан шуғулланган ва кутилмаганда қум остида қолган. Оқибатда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.
Бош прокуратура ахборот хизматига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Когонда тупроқ ўпирилиши натижасида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ