Тошкентда кир қор ёққанининг сабаблари айтилди

Сақлаш
21:38 / 17.11.2021 880 0

17 ноябрда Тошкент шаҳрида ифлос қор ёғди. pH (кислоталилик), электр ўтказгичлилик ва ион таркибини аниқлаш учун қордан намуналар олинди, деб хабар берди Ўзгидромет ахборот хизмати.

 

«Намуналар олинганда қор қатламлари қизғиш лой рангида бўлган. Ифлосланган қор ёғишига 4 ноябрда Қозоғистон жанубида ва 16 ноябрда Бухоро вилоятида кузатилган қум бўронлари сабаб бўлди. Тошкентда 14 ноябрда ёғинлар ёғиб ҳаво тозаланган бўлса, Бухоро вилоятида эса ёғинлар бўлмади», дейилади хабарда.

 

17 ноябрда республиканинг бутун ҳудудига шамолнинг тезлашиши ва баъзи жойларда қумли бўрон билан совуқ нам ҳаво массаси кириб келган. Шамол тезлигидан кўтарилган чанг масофага кўчди ва тупроқ ва қум рангини бўяб Тошкент шаҳрига чўккан.

 

Шунингдек, хабарда бу инсон саломатлигига зиён етказмайди ва ёғинлар ёғиши натижасида ҳавони тозаланиши содир бўлиши айтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//