Жамият
Тошкент шаҳрида ёш болалар ўртасида грипп касаллигига чалиниш ҳолати кескин кўпайгани ҳақида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Тошкент педиатрия тиббиёт клиникасига болаларнинг гриппга чалиниш ҳолати билан ҳар куни 400 га яқин мурожаат бўлмоқда. Болалар орасида оғир аҳволда олиб келинганлари ҳам бор. Мутахассислар фикрича, ота-оналар болаларини аввал уй шароитида ўзбошимча даволаб, оғирлашиб қолгач, шифокорга кўрсатишмоқда.
«Касаллик жуда ҳам кўпайиб кетди. Гриппнинг кечуви бир мунча оғирлашди. Болаларда касаллик белгилари температурасиз, бирдан ўпкага ўтиб кетиш, пневмония ҳолатлари кузатиляпти», — дейди педиатр Клара Омонова.
«Ёш болаларга антибиотикларни фақат шифокор тавсиясига кўра қўллаш мумкин. Дори воситаларини палапартиш бериш уларнинг касалини тузатмайди, аксинча иммунитетини тушириб, аҳволини янада оғирлаштиради. Бундан ташқари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, бола парвариш қилинадиган хоналарни вақтида шамоллатиш ва озода сақлаш зарур», дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ