Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Сақлаш
19:35 / 13.03.2023 963 0

Тошкент-Қарши, Самарқанд-Тошкент йўналишларида қўшимча, Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида эса биринчи марта тезюрар йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

 

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17 мартдан 23 мартгача 767/768-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 6 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

 

767-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:09-Тошкент 13:19;

 

768-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40-Самарқанд 15:48.

 

20−21 март кунлари 780/779-сонли Тошкент-Қарши-Тошкент «Афросиёб» электропоезди йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилади.

 

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

 

780-сонли Тошкент-Қарши йўналиши: Тошкент 07:00 — Қарши 10:21;

 

779-сонли Қарши-Тошкент йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

 

Шунингдек, 20 март санасидан бошлаб ҳар куни янги 07/08-сонли Шаҳрисабз-Самарқанд-Шаҳрисабз йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилади ва ҳаракат жадвали қуйидагича бўлади:

 

7-сонли «Шаҳрисабз-Самарқанд» йўналиши: Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:54;

 

8-сонли «Самарқанд-Шаҳрисабз» йўналиши: Самарқанд 17:52 — Шаҳрисабз 21:22.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//