Жамият
Номаълум ҳакер Киберхавфсизлик марказининг ички ахборот тизимларига рухсатсиз кирганини ва 100 нафар ходимнинг шахсий маълумотларини эълон қилди. Шунингдек, бошқа махфий маълумотлар нархини 200 минг доллар деб баҳолади. Марказ эса маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслиги ҳақида хабар берди.
Расмий ахборотда таъкидланишича, Киберхавфсизлик маркази ички ахборот тизимлари бузилмаган ва бундай турдаги маълумотлар базасидан фойдаланилмайди.
“Амалдаги қонунчиликка биноан, ҳар бир сайт эгаси ёки блогер интернетга маълумот жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши шарт. Агар маълумот ёлғон экани аниқланса, уни дарҳол ўчириб ташлаши лозим. Асоссиз ва ёлғон хабарларга ишонмаслигингизни ҳамда фақат расмий маълумотларга таянишни сўраймиз”, дейилади марказ хабарида.
Аввалроқ номаълум ҳакер Киберхавфсизлик марказининг ички тизимларига муваффақиятли кириб, 100 нафар ходимнинг шахсий маълумотларини эълон қилган. Улар қаторида ходимларнинг исм-фамилияси, компаниядаги лавозими ҳамда ЖШШИР рақамлари мавжуд. Ҳакер ходимларнинг “ўта фойдали маълумот” сифатида таърифлаган ЖШШИР рақамларини тўлиқ бўлмаган шаклда эълон қилган.
Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати ва разведка ходимлари маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқини қўлга киритганини даъво қилган. Ички маълумотлар базасидан бевосита олинган маълумотлар, хусусан Киберхавфсизлик маркази ходимларининг тўлиқ рўйхати “анча катта” экани, унда эълон қилинганидан кўра “анча махфийроқ” маълумотлар ҳам борлиги айтилган.
Ҳакер Ўзбекистон расмийлари маълумотларнинг тўлиқ эълон қилинишини тўхтатмоқчи бўлса, уларни нархи 200 минг доллар эканини билдирган.
“Киберхавфсизлик маркази матбуот котиби Дилшод Тўраев “Кун.уз” билан суҳбатда ҳакер эълон қилган шахсий маълумотлар ҳақиқатда ҳам ходимларга тегишли эканини тасдиқлади. У ходимларнинг исм-фамилияси ва ишлайдиган лавозими расмий сайтда ҳам борлигини, аммо ҳакер эълон қилган ходимларнинг ЖШШИР рақами Киберхавфсизлик марказидаги тизимларини бузиб кириш натижасида қўлга киритилмагани қайд этди.
Киберхавфсизлик Маркази ҳолат бўйича янги маълумотлар аниқланса, жамоатчиликка хабар беришини айтиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ