Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон раҳбари телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашган.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, сармоявий ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга аҳамият эътибор қаратилган.
Қайд этилишича, Қозоғистон–Ўзбекистон муносабатларига амалий туртки бериш мақсадида жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
«Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни сифатли ўтказишни таъминлаш вазифаси топширилди», – дейилади Оқўрда матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ