Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди

Сақлаш
16:44 / 11.03.2023 1292 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида итлар сўйилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати юзасидан муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 4 март куни «Меҳр ва оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига Аҳмад Яссавий колхозида жойлашган уйларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Жамият волонтёрлар ИИБ ходимлари билан уйга борган ҳамда ҳовлида қон ва ўнлаб ит териларини кўрган.

 

Хусусан, улар 35 та ит ва 9 та кучукни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. 10 та ит «Кавчег» бошпанасига, қолганлари эса «Меҳр» марказига олиб кетилганю

 

Юқори Чирчиқ тумани ИИБнинг аниқлашича, Аҳмад Яссавий маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро В.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлаган ва уларни сўйиб келган.

 

Ҳозирда туман ИИБ ва Ветеринария бўлими ҳамкорлигида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Сўйилган итларнинг сони ва ушбу фуқаронинг итларни сўйишдан кўзлаган мақсадларига ойдинлик киритиш жараёни кетмоқда.

 

Суриштирувлар давомида аниқланган маълумотларга кўра қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//