Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ҳамда Словакиянинг "Шимко Групп" корхонаси томонидан тузилган инновацион техгнологиялар трансфери тўғрисидаги меморандум доирасида жорий йилнинг 10 март куни Душанбе шаҳрида DB Biotexnologiya (Словакия-Ўзбекистон) лабораториясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Мазкур лабораторияда саратон касаллигини молекуляр ташхислаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади, Словакиядан инновацион технологиялар трансферининг амалга оширилиши эса икки давлат миллий тиббиётининг ривожланишига хизмат қилади.
Лаборатория биносининг очилиши Тожикистондаги энг йирик саратон касалликлари илмий маркази ҳудудида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Тожикистонда DB Biotexnologiya лабораторияларининг очилиши ўсмаларнинг гистологик турини аниқлашда, саратон касаллигини дифференциал ташхислашда энг юқори самарадорлик ва аниқликка эришишга имкон беради, шунинг учун республикаларнинг тиббиёт муассасалари учун таргет терапияни танлашда ва даволаш натижаларини прогнозлашда ёрдам беради. Мазкур лабораториялар тармоғининг кенгайтиришнинг муҳим босқичи миллий илмий-ишлаб чиқариш базасида онкологик ва аутоиммун касалликларни даволашда фойдаланиладиган антитаначаларни ишлаб чиқиш бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ