Хусусий мактабларда қанча ўқувчи таҳсил олаётгани маълум бўлди

Сақлаш
16:09 / 10.03.2023 794 0

Нодавлат умумтаълим ташкилотларида қарийб 46 минг нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, деб хабар беради Статистика агентлиги.

 

Агентлик маълумотларига кўра, 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 194 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 45 927 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 

Нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сонини 2018/2019-ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 32 158 нафарга кўпайган.

 

Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:

 

— 2018/2019-ўқув йили бошига – 13 769 нафар;

— 2019/2020-ўқув йили бошига – 21 042 нафар;

— 2020/2021-ўқув йили бошига – 26 970 нафар;

— 2021/2022-ўқув йили бошига – 30 553 нафар;

— 2022/2023-ўқув йили бошига – 45 927 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//