Тошкент метросининг 7-бекати саккиз кунга ёпилади

Сақлаш
17:52 / 09.03.2023 1183 0

Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши 6- ва 7-бекатлари оралиғидаги ер устки қисмида Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган автомобиль йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари якунланмоқда.

 

Шу муносабат билан метрополитеннинг 7-бекати (Қўйлиқ) жорий йилнинг 11 март кунидан 18 март кунига қадар метро йўловчиларига вақтинча хизмат кўрсатмайди.

 

«Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик-2» бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади. Йўловчилар учун эса 6- ва 7-бекат оралиғида қўшимча автобус ҳаракати йўлга қўйилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//