Тошкентда жасади топилган россиялик журналистнинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди

Сақлаш
17:00 / 09.03.2023 904 0

Куни кеча Тошкентда россиялик журналист, «Бюллетень кинопрокатчика» журнали муҳаррири Aлександр Нечаевнинг жасади топилганди.

 

Бош прокуратура хабарига кўра, 36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати бўйича текшириш ўтказилмоқда.

 

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, А.Нечаевнинг ўлими «сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги»дан келиб чиққан.

 

А.Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.

 

Текшириш давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//