Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумонлаб, маҳаллий қурувчиларнинг бирига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Маълум бўлишича, «Н.А.» МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлсада, корхона раҳбари Ў.Қ. ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, фуқароларга сотган.
У ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билиб туриб, 6 нафар фуқаронинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77537
Жамият
56611
Жамият
55809
Жамият
50876
Жамият
//
Изоҳ йўқ