Жамият
Тошкентда 37 ёшли россиялик журналист, «Бюллетень кинопрокатчика» журнали муҳаррири Aлександр Нечаев тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг ижтимоий тармоқлардаги дўстлари хабар берди.
Ўлимга нима сабаб бўлгани номаълум.
Марҳумнинг дўсти, журналист Денис Корсаковга кўра, Нечаев бир-икки ой Тошкентда истиқомат қилиш учун келган.
Корсаковнинг маълум қилишича, душанба куни Нечаев мессенжердаги хабарлар ва қўнғироқларга жавоб беришни тўхтатган.
Шундан сўнг, у яшаётган хонадонни текширишга келган уй эгаси ва ички ишлар ходими эшикни очиб, марҳумнинг жасадини топишган.
Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ