Тошкентда 10 мартдан иситиш даври якунланади

Сақлаш
15:05 / 07.03.2023 1336 0

Тошкент шаҳрида 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

 

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

 

Қарорга кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

 

Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштириляпти.

 

Тошкент шаҳрида 2022 йил 24 октябрдан кўп қаватли уйларни иситиш бошланган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//