Жамият
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев ҳамда Қозоғистон Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, келишилган йўналишларда мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасига кўра томонлар фуқаро авиацияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қуйидаги келишувларга эришди:
Остона – Тошкент – Остона ҳамда Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишларида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш;
Ўзбекистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Қозоғистон ҳудудида қўшимча 5 та шаҳар (Қарағанда, Усть-Каменогорск, Павлодар, Кокештау, Тараз) белгилаш;
Қозоғистон авиакомпаниялари мунтазам йўловчи қатновлари учун Ўзбекистон ҳудудида қўшимча 6 та шаҳар (Қарши, Фарғона, Бухора, Андижон, Навоий, Термиз) белгилаш.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ