Орол денгизининг сатҳи салкам 0,5 метргача кўтарилди

Сақлаш
19:37 / 06.03.2023 1973 0

Мутахассисларнинг Қизилўрда вилояти ҳокимлиги сайтида эълон қилинган маълумотларига кўра, айни пайтда денгиздаги сув сатҳи 48 см.гача кўтарилган.

 

Орол-Сирдарё ҳавза инспекцияси бошлиғи Зейнулла Казтогановнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунга қадар Шимолий Орол денгизида тўпланган сув ҳажми 27,0 миллиард куб метрдан 18,5 миллиард куб метргача, сув сатҳи эса 40,42 мБ (Болтиқ денгизи метри)гача камайган.

 

2022 йил октябрь ойидан шу кунгача денгиздаги сув сатҳи 40,90 мБС ёки 48 см.гача кўтарилган, тўпланган сув ҳажми эса 19,7 миллиард куб метрни ташкил қилган.

 

Шунингдек, ўтган йилда Орол денгизига келиб тушган сув ҳажми 816 миллион куб метрни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг икки ойида 803 миллион куб метр сув қабул қилинган.

 

Маълумот ўрнида, Орол денгизи қуриши оқибатида иккита сув ҳавзасига – Шимолий ва Жанубий Оролга ажралган бўлиб, Шимолий Орол Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//