Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилади?

Сақлаш
15:54 / 06.03.2023 800 0

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

 

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, январь ойида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 1 064 та. Шунингдек, Кореяда ҳам бу рақам қолган давлатлар билан солиштирилганда анча юқорилигини кўриш мумкин — 949 та.

 

Январь ойида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

 

Хитой – 1 064 та;

Корея – 949 та;

АҚШ – 110 та;

Ҳонгконг – 29 та;

Германия – 12 та;

Япония – 10 та;

БАА – 8 та.

 

2022 йилда ҳам Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаганди – 11 159 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//