Жамият
Тошкент шаҳрига энг кўп Тошкент вилоятидан кўчиб келинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 45 689 кишини ташкил этган.
Тошкент вилоятидан пойтахтга 18648 киши кўчиб келган бўлса, иккинчи ўриндаги Қашқадарё вилоятида бу кўрсаткич 5924 кишига тенг. Шунингдек, Самарқанд (3486 киши), Сурхондарё (2853 киши) ва Бухоро (2777 киши) вилоятларида ҳам бу рақам юқорилигини кўриш мумкин.
2022 йилда Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:
Тошкент вилояти – 18648 киши;
Қашқадарё вилояти – 5924 киши;
Самарқанд вилояти – 3486 киши;
Сурхондарё вилояти – 2853 киши;
Бухоро вилояти – 2777 киши;
Фарғона вилояти – 2181 киши;
Андижон вилояти – 1716 киши;
Хоразм вилояти – 1688 киши;
Навоий вилояти – 1529 киши;
Наманган вилояти – 1521 киши;
Жиззах вилояти – 1303 киши;
Сирдарё вилояти – 1074 киши;
Қорақалпоғистон – 989 киши.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ