Спорт
Тошкент шаҳридаги «Юнусобод спорт мажмуаси» мезбонлик қилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ниҳоясига етди.
Дунёнинг 49 мамлакатидан иштирок этган 360 дан ортиқ спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Австрия вакилларига насиб этди.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.
Олтин медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев;
-90 кг: Давлат Бобонов;
+100 кг: Алишер Юсупов.
Кумуш медаль:
-66 кг: Сардор Нуриллаев.
Бронза медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев;
-66 кг: Муҳриддин Тиловов;
-81 кг: Мусо Собиров;
-70 кг: Гулноза Матниязова.
Қайд этиш керак, бу «Катта дубулға» турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд ҳисобланади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ