Жамият
Сенатнинг ялпи мажлисида «Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан 2022 йил ва 2023 йилнинг ўтган даври юзасидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича 433 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 368,1 миллиард сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Шунингдек, сув таъминоти тармоқларига 1624 та ноқонуний уланиш аниқланиб, қоидабузарликларга йўл қўйган шахслардан 7 миллиард 144 миллион сўмлик қўшимча тўловлар ундирилган.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Амалдаги Жиноят кодексида белгиланган энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик чораларининг етарли эмаслиги бундай жиноят содир этиб, давлатга катта миқдорда зарар етказган шахсларга нисбатан бугунги кунда тегишли чоралар кўриш имкониятини бермаяпти.
Шу сабабли энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик, бу борадаги ваколатли органларнинг кўрсатмаларини бажармаганлик ҳолатлари учун жавобгарлик чораларини кучайтириш зарурати вужудга келганлиги алоҳида қайд этилди.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд уларни ҳисобга олиш асбоблари ва пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ушбу қилмишларни коммунал хизмати ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари билан тил бириктириб, содир этилган жиноят ҳолатлари эндиликда ўғрилик жинояти деб баҳоланиши назарда тутилмоқда.
Фото: Олий Мажлис Сенати
Шу билан бирга, Жиноят кодексига «тижорат мақсади» тушунчаси киритилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг муайян фаолиятида фойда, даромад олиш, наф кўришга қаратилган мақсад экани белгиланмоқда.
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши қонун билан мустаҳкамланмоқда.
Соҳада давлат назоратини тўлиқ таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзэнергоинспекция томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни кўриб чиқиш ваколати судларга берилиши муҳокама марказида бўлди.
Шунингдек, сенаторлар электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини тезкорлик билан бартараф этиш масалаларига оид ваколатлар судлардан Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилаётганлигига алоҳида эътибор қаратишди.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ