ОТМ имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талаба учун давлат гранти танлови ўтказилади

Сақлаш
10:45 / 17.11.2021 882 0

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ОТМ бакалавриати кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабалар учун Президент гранти танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Танловда иштирок этувчи талабгорлар тоифасига қуйидаги талаблар белгиланади:

 

– биринчи курсда барча фанларни «аъло» баҳоларга ўқиган бўлиши;

 

– ўқиётган бакалавриат таълим йўналишига оид конференция (танлов)ларда иштирок этган бўлиши;

 

– давлат тили билан бир қаторда камида битта хорижий тилни (МДҲ мамлакатлари давлат тилларидан ташқари) ва Ўзбекистон тарихини билиши лозим.

 

– Талабгорларни рўйхатдан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “prezidentgranti.edu.uz” электрон тизими орқали амалга оширилади.

 

Талабгорлар учун Давлат тест маркази томонидан хорижий тил ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича махсус тест синовлари ўтказилади. Талабаларнинг маълумотлари ва уларнинг ҳужжатлари олий таълим муассасаси томонидан ҳар йили 2 сентябрдан 10 сентябргача жамланади.

 

Тест синовларида ҳар бир фан бўйича 50 тадан савол берилади ва ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади. Бунда, тўплаш мумкин бўлган максимал балл 200 баллни ташкил этади. Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра ҳар бир фан бўйича ўтиш балининг қуйи чегараси 67 баллни ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//