Жамият
Daryo.uz сайтида 2023 йил 1 март куни эълон қилинган «Янги Мўйноқ» китоб-альбоми ва «Уйғониш маърифати» китоби билан боғлиқ танқидий хабарга Республика Маънавият ва маърифат марказининг расмий муносабати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5040-сон қарори, 2021 йил 1 декабрда 416а-сон билан Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган Низомга асосан Марказга миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, унинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини амалга ошириш, маънавий-маърифий адабиётлар, услубий қўлланмалар, китоблар чоп этиш ва тарқатиш каби вазифалар белгиланган.
«Янги Мўйноқ» китоб-альбоми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган 16-сон мажлис баёнига асосан тайёрланган бўлиб, китоб-альбомда Президентимиз ташаббуси билан кейинги беш йил ичида Мўйноқ туманида амалга оширилган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари ёритилган.
Шунингдек, «Уйғониш маърифати» китобида муаллифнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Янги Ўзбекистонни бунёд этиш мақсадида амалга оширилган ишлар, янгиланишлар моҳияти, маънавий тараққиёт асослари, ислоҳотлар мазмуни каби долзарб мавзулардаги мақола ва суҳбатлари ўрин олган.
Жумладан, муаллифнинг мазкур китобидан ўрин олган «Янги Ўзбекистон орзуси» ғояси Ватанимизнинг улуғ қалбига айланиши керак“, «Янги даврнинг уйғониш маърифати», «Биз янги миллий тараққиёт сари қадам қўйишга муносиб халқмиз», «Виждон эркинлиги - ҳар бир жамият эркинлигининг кўзгуси», «Маънавий масъуллик», «Ренессанс–инсоният тараққиётининг дурдонаси», «Сўздан нур ҳам зулмат ҳам яратиш мумкин» каби мақолалари кенг китобхонлар оммаси ва жойларда маънавият тарғиботчилари амалда фойдаланишлари учун мўлжалланган.
«Янги Мўйноқ» китоб-альбоми ва «Уйғониш маърифати» китоби Марказ коллегиал органи – «Маслаҳат кенгаши»нинг 2022 йил 2 декабрдаги 28-сон мажлис баёнига асосан Марказ тасарруфидаги «Маънавият» нашриётида тайёрланган.
«Маънавият» нашриёти Марказ тасарруфида бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 9-бандига асосан у билан тўғридан тўғри шартнома имзоланган.
Республика Маънавият ва маърифат
маркази Ахборот хизмати
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ