Жамият
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.
Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) UzAssets инвестиция компанияси бошқарувига берилади.
UzAssets инвестиция компанияси иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан шуғулланади.
Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ