Спорт
Халқаро шахмат федерацияси февраль ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.
Рейтингда АҚШ вакили Уэсли Со 30,80 очко билан етакчиликка эришган бўлса, Нидерландия вакили Аниш Гири 29,03 очко билан 2-ўриндан жой олди. Левон Аронян 26,35 очко жамғарган ҳолда кучли учликни якунлади.
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов эришган натижалари асосида 22,28 очко билан 4-ўринни банд этди. Абдусатторовдан кейинги поғоналардан Магнус Карлсен, Гукеш, Ян Непомняший, Александр Донченко каби гроссмейстерлар жой олишган.
Жавоҳир Синдоров эса янгиланган рейтингда 89 нафар кучлилар орасида 12-қаторда қайд этилди.
Халқаро шахмат федерацияси томонидан жорий этилган мазкур рейтинг ўринлари 2024 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашадиган энг кучли иштирокчиларни аниқлашни назарда тутади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56762
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ