Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати узайтирилади

Сақлаш
16:19 / 02.03.2023 909 0

Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

 

Давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 июлдан:

 

барча давлат органлари ва ташкилотларида «Аҳоли ва тадбиркорларга сервис сифатини ошириш» чора-тадбирлари белгиланади;

 

ДХМ орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 300 тага, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони эса 570 тага етказилади;

 

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, оғир беморлар, кексалар ва бошқалар)га миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки вақтинча турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмайди;

 

электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари проактив тарзда (фуқаро мурожаатини кутмасдан, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан) кўрсатилади.

 

2023 йил 1-центабрдан аҳоли ва тадбиркорларга субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформа»сига ўтказилади.

 

2024 йил 1 январдан пенционерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади.

 

2023 йил 1 апрелдан ногиронлик идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви асосида ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларда фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//