Наманганда қуриладиган янги ГЭСлар натижасида 70 мингта хонадон свет билан таъминланади

Сақлаш
16:04 / 02.03.2023 848 0

Наманган вилоятида 65-70 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконига эга 3 та ГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, катта Фарғона каналининг Наманган вилоят Учқўрғон тумани ҳудудидан ўтган қисмида умумий қуввати 12 МВт бўлган 2 та кичик гидроэлектр станция қурилиб, 2019 йилда ишга туширилган.

 

Маълум қилинишича, ҳозирда катта Андижон каналида қуввати 23 МВтга тенг бўлган 3 та гидроэлектр станцияси қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Бу эса қўшимча равишда йилига 175 млн. кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва 65-70 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//