Баҳорнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Сақлаш
16:42 / 28.02.2023 893 0

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

 

Унга кўра, 28 февраль ва 1–2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси 2-7 даража илиқни, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида 28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор.

 

3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутли ҳаво; тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади; баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва 12-17 даража илиқни ташкил этади.

 

2–3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//