Тошкентда тўртта автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

Сақлаш
15:56 / 28.02.2023 879 0

Тошкент шаҳрида 28 февралдан бошлаб бир қатор автобус йўналишлари оралиқ ҳаракатлари ўзгартирилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

 

Бу ишлар йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётгани қайд этилган.

 

Ўзгаришлар қуйидагича:

 

32-сонли («4-автобус саройи» филиалига бириктирилган) Сергели 6а мавзеси—Гулобод кўчаси автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Фурқат—Алишер Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали;

 

56-сонли («7-автобус саройи») Чорсу савдо маркази—«Тариқтешар» маҳалласи йўналишининг оралиқ ҳаракати Ислом Каримов—Фурқат кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали;

 

84-сонли («4-автобус саройи») Обод турмуш—Гулобод кўчаси йўналишининг оралиқ ҳаракати Новза—Бунёдкор ва Фурқат—Алишер Навоий кўчалари кесишмаларида ташкил этилган янги чорраҳалар орқали;

 

112-сонли («12-автобус саройи») Олчазор маҳалласи—Food city савдо мажмуаси автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Қипчоқ кўчасидан Турсунзода, Шокирариқ кўчалари орқали этиб белгиланди.

 

Аввалроқ сўнгги бекатлари Food city савдо мажмуаси АШБда жойлаштирилган 39, 45, 110, 122, 130-сонли йўналишларнинг оралиқ ҳаракати 4R21 ва Бектемир йўли кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали (2023 йил 10 февраль кунидан бошлаб) ўзгартирилганди.

 

Шу билан бирга, 101-сонли «Дархон» маҳалласи—Буюк ипак йўли метроси йўналишининг иш кунларидаги иш бошлаш вақти соат 05:30 дан этиб белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//