Жамият
Оҳангарон шаҳри прокуратураси қоровули 26 февраль куни 9 минг доллар пора олаётганда ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Оҳангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
«2023 йил 27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», – деди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ