Жамият
Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларининг 2022 йилда кўрган даромадлари ва харажатларига оид маълумотлар эълон қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2022 йилда давлат ОТМлари 8,77 триллион сўмдан ортиқ даромад кўрган, харажатлар эса 8,102 триллион сўмдан зиёдни ташкил этган.
Олий таълим муассасаларининг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
2022 йилда энг кўп соф даромад кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати қуйидагича:
Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 106,2 миллиард сўм;
Наманган давлат университети – 67,7 миллиард сўм;
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети – 54,4 миллиард сўм;
Гулистон давлат университети – 54 миллиард сўм;
Навоий давлат педагогика институти – 43,2 миллиард сўм.
2022 йилда энг кўп харажат қилган ОТМлар:
Самарқанд давлат университети — 42,5 миллиард сўм;
Қарши давлат университети — 28,3 миллиард сўм;
Самарқанд давлат чет тиллар институти — 26,8 миллиард сўм;
Фарғона политехника институти — 15,3 миллиард сўм;
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти — 15 миллиард сўм.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ