Жамият
Нурафшон шаҳридаги шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида ҳудуддаги «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олиб, маданий мерос объектига 306 млн. 720 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Суд қарорига кўра, МЧЖ раҳбари А.У. 1 йилу 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради ЎзА.
2018 йилда Қибрай туманидаги «Қиличли ота» зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн. 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган.
Бироқ МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн. 286 минг сўм маблағни талон-торож қилган.
Суд ҳукмига кўра, Н.Ҳ.га 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ